...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда сохта ароқ цехи очган ўзбекистонликлар устидан жиноий иш қўзғатилди


20:32, 04.07.2018 Олам
 3 906

Спиртли ичимликларни қуйиш учун саноат асбоб-ускуналари далил сифатида топилди.

Россияда 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари устидан жиноий иш қўзғатилиб, суд жараёни бошланди. Омск вилоят прокуратурасининг хабар беришича,  судланувчилар ўтган йилнинг март ойидан бери сохта спиртли ичимликларни тайёрлаб келганлар.
 
Жиноий гуруҳ саккиз кишидан иборат бўлган. Уларнинг 2 нафарининг иши тергов, суриштирув ҳаракатларига ёрдам бергани учун алоҳида тартибда кўриб чиқилади.
 
Жиноий гуруҳ Омскдаги омборхона биноларидан бирини цехга айлантирган. Қидирув жараёнида цехдан умумий баҳоси 12,3 миллион рублга тенг 40 минг шишада акциз маркасиз спиртли ичимликлар топилди. Ундан ташқари 5000 шишага сохта маркалар ёпиштирилган.
 
Спиртли ичимликларни қуйиш учун саноат асбоб-ускуналари далил сифатида топилган. Судланувчиларга ноқонуний маҳсулотлар ишлаб чиқариш, сақлаш,   сотишга уриниш, сохта савдо белгисидан фойдаланиш каби айбловлар қўйилмоқда.
 
Улардан ҳеч бири Россияда доимий яшаш жойига эга эмас. 
 
“Ўзбекистон фуқаролари суд жараёни якунига қадар тергов изоля́торида сақланади”, дейилади прокуратура хабарида.
Айюб Мустафо

Теглар:ароқ Омск ўзбекистонлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!