... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд ҳокими лавозимдан олинди. Нимага?


18:15, 12.07.2018 Жамият
 21 973

Туробжон Жўраев қайси лавозимга тайинлангани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.
 
Шу кунгача вилоят ҳокими сифатида ишлаб келаётган Туробжон Жўраев қайси лавозимга тайинлангани ва нима сабабдан ишдан бўшатилгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.
 
49 ёшли Турдимов 2016 йилнинг декабрь ойидан буён Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.
 
Бунгача у 1991 йилдан 1995 йилгача “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг ҳудудий бўлимларида фаолият кўрсатган. 1995-1996 йилларда Зарафшон шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимида, 1996 йилдан 2000 йилгача Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Навоий бўлимида бошқарувчиси сифатида ишлаган. 2000 йилдан 2008 йилгача эса Навоий вилояти Хатирчи туман ҳокими сифатида ишлаган.
 
2008 йилда қисқа вақт ўша вақтлардаги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Турдимов, ўша йилдаёқ Навоий вилоят ҳокими лавозимига тайинланганди. Турдимов Сурхондарё вилояти ҳокими бўлгунига қадар Навоийда фаолият кўрсатган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самарқанд Эркинжон Турдимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар