...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самолётда ўзбекистонлик аёлнинг касали хуруж қилди


16:54, 14.12.2018 Жамият
 4 185

Аёлга зудлик билан шифохонага ётиш маслаҳат берилган.

Камчатка тиббиёт маркази шифокори самолёт бортида тоби қочган Ўзбекистон фуқаросининг ҳаётини сақлаб қолди. Самолёт Петропавловск-Камчатка-Москва йўналишида парвоз қилаётган бўлган. Бу ҳақда Камчатка ўлкаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.
 
Воқеа 10 декабрь куни юз берган. Шифокор Алексей Просин хизмат юзасидан беморлардан бири федерал тиббий марказда даволаниши учун унга ҳамроҳлик қилиб Москвага кетаётган бўлган.
 
“Парвоз вақти самолёт Якутия устидан учиб ўтаётганда йўловчилардан бирининг тоби қочган. Кейинроқ маълум бўлишича, бир неча кун аввал Камчаткадаги клиникалардан бирида текширувдан ўтган ўзбекистонлик аёлда оғир касаллик аниқланган. Унга зудлик билан шифохонага ётиш маслаҳат берилганига қарамай, аёл Ватанига – Тошкентга қайтишга қарор қилган”, дейилади хабарда.
 
Самолётда аёлнинг касаллиги хуруж қилган. Просин аёлга ёрдам кўрсатган. Ҳаво лайнери фавқулодда қўниш учун энг яқин аэродромга қараб учган. Шифокор биринчи ёрдамни кўрсатиб, Мирный шаҳри тез тиббий ёрдам гуруҳига топширган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самолёт Россия Камчатка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар