...
МЕНЮ
ONLINE TV

Санкт-Петербург Мусулмонлар Диний идораси раҳбари онаси сабаб ишдан бўшатилди


23:19, 05.02.2016 Олам
 3 797

Маълумотларга қараганда, муфтий онаси судга берган даъво аризаси туфайли маънавий-одоб ҳуқуқларига зид келиши қайд этилган ҳолда у ўз лавозимидан озод этилган.

Россиянинг Шимоли-ғарбий минтақаси ва Санкт-Петербург Мусулмонлар Диний идораси раҳбари, Шимолий пойтахт Жоме масжидининг муфтийси Равиль Панчеев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Мазкур масала Марказий Мусулмонлар Диний идорасининг пленум йиғилишида шариат қонунларига кўра тасдиқланган. Маълумотларга қараганда, муфтий онаси судга берган  даъво аризаси туфайли маънавий-одоб ҳуқуқларига зид келиши қайд этилган ҳолда у ўз лавозимидан озод этилган, дея “Lenta.ru” нашри хабар бермоқда.

Оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолаларда, Равильнинг онаси Зейтюна Панчеева ўз ўғлини мансабдан фойдаланган ҳолда қонунни бузишда айблагани таъкидланган. Онасининг сўзларига қараганда муфтий уни кузатиб юрар ва қўрқитар экан. Бундан ташқари Жоме масжидига ташриф буюриб турувчилар орасида ДАИШга алоқадор кимсалар ҳам бор.  

Интернет нашрининг мақоласида келтирилишича, ўтган йилнинг апрель ойида муфтийнинг онаси Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченкога ўғли  уни уйдан ҳайдалганини айтиб арз қилади. Бунда Зейтюна Панчеева оиласи кўпдан бери яшаб келаётган жоме масжидидаги жойни назарда тутган. Арзномада Зейтюна Панчеева ўғли унга тегишли ҳужжатлар ҳамда пулларини ўғирланганини айтиб, уни лавозимидан озод қилишларини сўрайди. Шунингдек, у ўз мактубида ўғлини  ноқонуний равишда муфтий бўлиб олган, деб таъкидлайди.

Равиль мансаби туфайли бундан олдин ҳам қариндошларининг қаршилигига учраган, айниқса, укаси Рушан билан алоқаларига чуқур дарз кетган. Равиль Панчеев оилада катта фарзанд бўлиб, 2013 йили отаси Жафарнинг вафотидан сўнг унинг лавозимини эгаллаган эди.
Ёдгор Абдулло

Теглар:Равиль Панчеев Санкт-Петербург Суд Муфтий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!