...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сардор Азмунсиз қолган Эрон терма жамоаси бугун Тошкентга келади


14:36, 09.09.2018 Спорт
 2 239

Эронликлар Тошкентдаги “International hotel” меҳмонхонасига жойлашади.

Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қачон келиши маълум бўлди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Матбуот хизматининг маълум қилишича, эронликлар бугун, 9 сентябрь куни соат 19:00 да чартер рейс билан Тошкентга ташриф буюради ва “International hotel” меҳмонхонасига жойлашади.

Кеча “Qalampir.uz” эронликлар сафида етакчи ҳужумчи Сардор Азмун Ўзбекистонга қарши ўйинга келмаслиги ҳақида хабар берган эди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон – Эрон ўртоқлик учрашувини бошқарадиган ҳакамлар ҳам маълум бўлди. Унга кўра, 11 сентябрь куни бўладиган ўйинни қирғизистонлик Дмитрий Машинцев бошчилигидаги ҳакамлар бошқаради. Қанотларда Машинцевга Баҳодир Қўчқоров ва Исмоил Толибжоновлар ёрдам беради.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Эрон учрашуви 11 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Миллий” стадионда соат 20:00да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон МТЖ Эрон МТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!