...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саёқ юрган, таёқ ейди. Сами Насерини нега калтаклашди?


14:58, 08.08.2018 Шоу-бизнес
 16 299

Сами Насери тез ёрдам ходимларининг текширувидан бош тортган.

Аввалроқ, франциялик актёр Сами Насери билан Москвадаги “Войс” клубида жанжал чиққани хақида хабар берган эдик.  У ерда бўлган гувоҳлардан бири – беларуслик ёш спортчи Олег кўрганларини айтиб берди. 
 
Олегга кўра, Сами ва унинг акаси официантга қўпол муносабатда бўлган.  Ака-укалар официантнинг яхши хизмат кўрсатмагани учун ҳисобни тўлашдан  бош тортганлар. Сўнг қўриқлаш хизматчисига биринчи бўлиб қўл кўтарганлар. Бунинг натижасида жанжал келиб чиққан.
 
Сами Насери Москва шахридаги Гельмгольца шифохонасида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Шифохона директори, офтальмотолог врач Владимир Нероевнинг маълум қилишича, ҳозирда унинг аҳволи яхши.
 
Маълумот ўрнида, Сами Насери бир неча бор жиноий жавобгарликка тортилган. У 2004 йил 14 октябрда Парижда полиция ходимини машинада уриб юборади.  2009 йилда нотаниш аёлга пичоқ билан бир қанча тан жароҳатлари етказди.  2011 йилда 16 ойлик қамоқ жазоси тайинланган.
 
Сами Насери бир йилдан буён Россияда яшаб келмоқда. У акаси Биби Насери бошчилигида суратга олинаётган “Краб” фильмида бош ролни ижро этяпти.
Гулбаҳор Эгамбердиева

Теглар:Сами Насери Москва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!