...
МЕНЮ
ONLINE TV

Севара Назархон Каримовлар оиласи билан муносабатларини сир сақлашни маъқул кўради


19:47, 14.01.2019 Шоу-бизнес
 23 454

Манбалар унинг Гулнора Каримова билан бир вақтлар қалин бўлгани, кейинроқ муносабатларга дарз кетгани, шу боис тақиқлар остида қолганини айтади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ўзига хос қўшиқлари, услуби, айниқса, этно, жаз йўналишидаги тароналари билан кўп йиллардан бери мухлислари эътиборини қозониб келмоқда. Унинг қўшиқлари сокин, фалсафий, чуқур маънога эгалиги туфайли дилларга етиб боради. Бунга яна бир сабаб хонанда ўз қўшиқлари учун шеър танлашда жуда эътиборли. Яъни шеърият оламининг профессионал вакиллари билан ҳамкорлик қилади.
 
2018 йил Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов  таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган хотира тадбирида Севара Назархон Каримовлар оиласининг энг севимли хонандаларидан бири экани ошкор қилинган эди. 
 
Ислом Каримов Президентлик даврида гарчи кўплаб хонандалар давлат тадбирларининг финал қўшиқларини куйлаб келган. Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Озодбек Назарбеков шулар жумласидан. Бироқ, марҳум Ислом Каримов ва унинг рафиқаси Татьяна Каримова, қолаверса, қизлар Лола Каримова-Тилляева Севара Назархоннинг ижоди ихлосманди бўлишган.  


 
Куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг янги мусиқий альбоми тақдимоти олдидан ўтказилган матбуот анжуманида хонанданинг Каримовлар оиласи билан муносабати ҳақида сўрадик. У жавоб тариқасида ҳақиқатан ҳам бу оиланинг тадбирларида, маросимларида иштирок этгани ва ҳали ҳамон муносабатлари илиқлигини айтиб ўтди. Лекин бу муносабатлар қай ҳолатда бўлганлигини сир сақлашни истади.
 
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2013 йилнинг декабригача, яъни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг ишлари билан боғлиқ муаммолар бошлангунга қадар Севара Назархон саҳнадан узоқлаштирилган эди. Унинг қўшиқлари радио ва телевидениеда берилишига норасмий тақиқ мавжуд бўлган. У сурункали тақиқдан кейин илк бор 2013 йил “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ўтказилган “Эътироф” тақдирлаш маросимида чиқиш қилган. Манбалар унинг Гулнора Каримова билан бир вақтлар қалин бўлгани, кейинроқ муносабатларга дарз кетгани, шу боис тақиқлар остида қолганини айтади. 

Теглар:Севара Назархон Ислом Каримов Гулнора Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!