... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради


19:20, 04.07.2018 Жамият
 2 698

Қозоғистонга ташриф чоғида икки томонлама учрашувлар ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Нурсултон Назарбоевнинг таклифига кўра, 5 июль куни Қозоғистонга жўнаб кетади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар берган.
 
Давлат раҳбари 6 июль куни Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган юбилей тадбирида иштирок этади.
 
Қозоғистонга ташриф чоғида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
 
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоиз, 6 июль куни Нурсултон Назарбоев 78 ёшга тўлади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар