...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев собиқ тузум лойиҳаси асосида қурилган госпиталга борди


18:17, 28.07.2018 Жамият
 6 393

Президент Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталини бориб кўрди.

Бугун, 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталини бориб кўрди.
 
Ушбу госпитал ўтган асрнинг қирқинчи йилларида қурила бошлаган. Бугунги кунда шифохона қарийб 16 гектар майдонни эгаллаган.
 
Шавкат Мирзиёев ушбу госпитал собиқ тузум лойиҳаси асосида қурилгани ва эскича тартибда ишлаб келаётгани, бундай замон ўтиб бўлганини таъкидлади.


 
“Ушбу госпитални давлат-хусусий шериклик асосида иш юритишга ўтказиш, бошқарувда замонавий менежментни жорий этиш зарур. Шунда даромад ҳам бўлади, сифат ҳам таъминланади”, деди Президент.
 
Шифохона ҳудудини оптималлаштириш, биноларни реконструкция қилиш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, бу ерга хорижий клиникалар ва мутахассисларни жалб этиш бўйича топшириқлар берилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев ҳарбий клиник госпитал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар