...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сирдарёда пахта ортидан йирик миқдордаги давлат маблағи “ухлатилди”


09:58, 18.09.2018 Жамият
 10 294

“Сирдарёпахтасаноат” ҳудудий бирлашмаси акциядорлик жамиятининг тугатиш комиссияси раҳбари вазифасини бажарувчисига нисбатан жиноий иш очилган.

Жорий йилнинг жорий йил 10 сентябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси берган маълумотларда айтилган.
 
Текширувлар давомида, “Сирдарёпахтасаноат” ҳудудий бирлашмаси акциядорлик жамиятининг тугатиш комиссияси раҳбари вазифасини бажарувчиси Б.Д. Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими “Пахта толасини топшириш ва қабул қилиш тўғрисида”ги жамият ихтиёрига кирим қилинган далолатномаларга асосан, 55587,5 кг. ва 204066,5 кг. пахта толасини қонунга хилоф равишда сотиб юборгани аниқланган.
 
Б.Д. пахта толаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгилангандек биржа савдолари орқали сотилиши кўрсатилган бўлсада, ушбу қарор талабларини қўпол равишда бузган. У жорий йил 27 июль куни биржа савдоларида 260 тонна пахта толасининг қиймати 3 млрд. 993 млн. 770 минг 913,60 сўм бўлишига қарамасдан, 1 август куни “Сарбонтекс” МЧЖ қўшма корхонасига паст нархда, яъни 1 млрд. 500 млн. сўмга сотиш ҳақида сохталаштирилган қалбаки шартномани тўғридан-тўғри тузган. Шундан сўнг жамият ҳисоб рақамига 1 млрд. 350 млн. сўм пул маблағларини туширишга эришиб, жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдордаги 2 млрд. 643 млн. 770 минг 913,60 сўмлик моддий зарар етказган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йил 10 сентябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Б.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш: жуда кўп миқдорда), 228-моддаси 3-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш: ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш), 228-моддаси 1-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш: сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сирдарё вилояти пахта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар