...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сочида йўловчи самолёти ёниб кетди


12:50, 01.09.2018 Олам
 5 123

Самолёт бортида 170 нафар одам бўлган.

Бугун, 1 сентябрь куни Москвадан Сочига учган самолёт қўнгач, учиш йўлагида сирпаниб четга чиқиб кетган ва ёна бошлаган. Ҳодисада 18 киши жабрланди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
 
Краснодарск ўлкаси губернатори Вениамин Кондратьев берган маълумотга кўра, 19 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
 
“Сочи аэропортидаги ҳодисада жабрланганларга ёрдам кўрсатиляпти. Барча 166 нафар йўловчи эвакуация қилинди. Шифокорлар 19 кишини кўрикдан ўтказди, улардан бири Сочидаги шифохоналардан бирига ётқизилди”, деган Кубан раҳбари.
 
ФВВ маълумотига кўра, UТair авикомпанияси самолёти сирпаниб дарёга тушиб кетган. Натижада лайнернинг қанотлари синган ва чап мотори ёниб кетган. Самолёт бортида 164 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Москва-Сочи Самолёт ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!