...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суд спортчи Мурод Хонтўраевга жазо тайинлади


13:23, 15.10.2018 Жамият
 13 903

Унга нисбатан безорилик учун жиноят иши қўзғатилган эди.

Жорий йилнинг 12 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди ўзбекистонлик машҳур аралаш қоидалар жангчиси Мурод Хонтўраевга нисбатан жазо тайинлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили “Qalampir.uz”га маълум қилди.
 
Хабарингиз бор, Мурод Хонтўраев ва бир қатор шахслар жорий йилнинг 20 июнь кунидан 21 июнь кунига ўтар кечаси Юнусобод туманида жойлашган тунги клублардан бирида жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлик ва тартибсизлик келтириб чиқаргани учун қўлга олинганганди.
 
Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) тартибида жиноят иши қўзғатилган эди.
 
Темур Қосимов раислигидаги суд Мурод Хонтўраев (1987 й. Тошкент шаҳрида туғилган), Дониёр Ваҳобов (1994 й. Тошкент шаҳрида туғилган) ва Илҳомжон Парпиев (1993 й. Тошкент вилоятида туғилган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди ва ҳукмни эълон қилди.
 
Суд жиноят иши материалларини ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, М. Хонтўраев ва Д. Ваҳобовни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) 3-қисми “а” банди, И. Парпиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) 1-қисми ва 277-моддаси (“Безорилик”) 2-қисми “а”, “б”, “в” бандларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.
 
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди Мурод Хонтўраевга энг кам ойлик иш ҳақининг 94 баробари миқдорида 16 190 560 сўм (172 240 сўм ҳисобида) жарима жазоси, Д. Ваҳобовга 3 йил 8 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси, И. Парпиевга ойлик иш ҳақидан 20 фоиз давлат фойдасига ушлаб қолган холда 2 йил 1 ой 24 кун муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.
 
Таъкидлаш жоизки, судланувчиларга жазо тайинлашда улар истиқомат қилувчи маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган ўз кафиллигига олиш ҳақидаги хатлари инобатга олинди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Мурод Хонтўраев Яккасарой туман суди Безорилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар