... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Танзила Норбоевага янги масъулиятли вазифа юклатилди


14:06, 07.02.2017 Спорт
 4 005

Танзила Камаловна Норбоева 2016 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар раиси лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари-Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Ўзбекистон вилосипед спорти федерацияси раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Конференцияни Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов олиб борган. Унда 2013–2016 йиллар давомида амалга оширилган ишлар юзасидан федерация раҳбариятининг ҳисоботи тингланган.
 
Йиғилишда тўрт йиллик олимпия циклидаги федерация фаолияти танқидий руҳда кўриб чиқилиб, велосипед спортчи бўйича ўзбекистонлик спортчилар халқаро мусобақалар ва турнирларда иштирок этган бўлса-да, тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақасии – 2016 йилги Рио-Де-Жанейро шаҳридаги XXXI ёзги Олимпия ўйинларига бирорта ҳам лицензияни қўлга кирита олмагани айтилди.
 
Йиғилишда Танзила Норбоеванинг ўринбосари лавозимига Козим Ўринбойхўжаев сайланган.
 
Федерация раиси Танзила Норбаева сўзга чиқиб, 2013-2016 йиллар давомида Федерация ижрочилари томонидан йўлга қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш, шунингдек, бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар, истиқболли режалар хусусида тўхталиб ўтди.
 
Шунингдек, зудлик билан Ўзбекистон терма жамоа таркибини қайтадан шакллантириш, бунинг учун аввало бутун республика бўйлаб селекция ишларини кучайтириш, ўқув-машғулот йиғинларига ёш иқтидорли ва малакали мураббийларни жалб қилиш, жоиз бўлса, чет эллик мутахассисларни маслаҳатчи сифатида таклиф этиш, велоклубларни ташкил этиш ва Токио-2020 Олимпия ўйинларига лицензияларни қўлга киритиш устивор вазифалар этиб белгиланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Танзила Камаловна Норбоева 2016 йилнинг декабрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар раиси лавозимида ҳам фаолият юритиб келмоқда. 

Теглар:Танзила Норбоева Ўзбекистон вилосипед спорти федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!