...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тенг тенги билан! Усама бин Лодиннинг ўғли бошқа бир террорчининг қизига уйланди


15:22, 06.08.2018 Олам
 10 477

Ҳамза бин Лодин “Ал-Қоида” раҳбарлиги учун энг муносиб номзод сифатида кўриляпти.

Дунёда биринчи рақамли террорчи ва “Ал-Қоида” террорчилик ҳаракатининг асосчиси ҳисобланган Усама бин Лодиннинг ўғли Ҳамза бин Лодин 2001 йил 11 сентябрдаги терактда самолёт олиб қочган террорчи Муҳаммад Аттининг қизига уйланди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда.
 
“Биз уни Муҳаммад Аттининг қизига уйланганини эшитдик. Уни қаерда эканини билмаймиз, балки Афғонистондадир”, дейди унинг амакиси Аҳмад ал-Аттас.
 
Сўнгги икки йил давомида ғарб разведка агентликлари Ҳамза бин Лодиннинг қаердалигига эътибор қаратиб келади. Негаки, айнан у отасининг издошларини қайта “тирилтириши” мумкин, деб ҳисоблайдилар. У Аттининг қизи, Миср фуқароси билан турмуш қуриши 11 сентябрь воқеаси “Ал-Қоида” диққат марказида қолишини ва ташкилотнинг ўзи Усама бин Лодиннинг оиласи атрофида жамланишини тасдиқлайди.
 
Бин Лодиннинг бошқа бир ўғли Ҳолид Покистоннинг Абботобод шаҳрига қилинган Америка ҳужуми натижасида ўлдирилган. Учинчи ўғли Саъад 2009 йил дронлар ҳужуми натижасида Афғонистонда ҳалок бўлган. Ҳамза Усама бин Лодин томонидан ўғли Саъаднинг ўлими учун қасос олишга ва қисман ўз ўрнини эгаллаши учун йўналтирган, деб тахмин қилинади.
 
“Қачонки биз барчаси тамом бўлди деб ўйлаганимизда, Ҳамза отам учун қасос оламан деган”, дейди Ҳамзанинг амакиси Ҳасан ал-Аттас.
 
“Агар Ҳамза олдимда бўлганда, мен унга Худо сени йўналтиради. Нима қилаётганингиз ҳақида икки марталаб ўйлаб кўринг. Отангнинг изига қайтма. Сиз ўз қалбингизнинг энг ёмон ва даҳшатли қисмига кириб боряпсиз”, деб қўшимча қилган Ҳасан ал-Аттас.
 
Маълумот учун, Ҳамза бин Лодин отасидан кейин “Ал-Қоидага” етакчилик қилиши керак бўлган. Отаси учун қасос олишга ҳаракат қилишга киришган. “Ал-Қоида” террорчилик ташкилотида расмий унвонга эга бўлгани учун, АҚШ 2017 йилда Ҳамзани махсус тайинланган глобаль террорчи деб эълон қилган. Бу дегани энди Ҳамзанинг банк ҳисоблари музлатилиши ва у билан алоқа қилган одам ҳибсга олиниши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ал-Қоида Ҳамза бин Лодин террор Усама бин Лодин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!