...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда автобус ёниб кетди


18:05, 10.10.2018 Жамият
 5 695

У “18-автобус саройи” МЧЖга қарашли бўлган.

Бугун, 10 октябрь куни Тошкент шаҳрида Mercedes-Benz Low Floor русумли автобус ёниб кетди. У “Чинни бозор – Қорақамиш 2/4” оралиғида қатновчи 87-йўналишдаги автобус эди.
 
Транспорт воситаси “18-автобус саройи” МЧЖга қарашли бўлган. Ёнғин соат 14:52 да Учтепа туманининг Кўкча Дарвоза кўчасида келиб чиққан. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 15:01 да бартараф этилган.
 
Ёнғин натижасида автобуснинг мотори жойлашган қисми зарар кўрган. Ҳайдовчи ва йўловчилар жабрланмаган. Ёнғин автобуснинг ёқилғи тизимидаги носозлик сабаб келиб чиққани тахмин қилиняпти.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миробод туманида Қўйлиқ ота масжиди олдида ҳам автобус ёниб кетганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ёнғин Автобус Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар