...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда янги йўл қурилиши бекор қилинди


14:51, 08.10.2018 Жамият
 4 390

Ҳозирда бу ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, 25 сентябрь куни пойтахт аҳолисининг кўплаб мурожаатларини ҳисобга олган ҳолда Мирзо Улуғбек туманида Мовароуннаҳр ва Абдулла Қодирий кўчалари оралиғида янги йўл очилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу йўлни қуриш ишлари бошлангандан бироз вақт ўтиб, жараён номаълум муддатга тўхтатилди. Бунга йўл қурилиши режалаштирилган ҳудудда ер остида шаҳарни катта қисмини ичимлик суви билан таъминловчи коммуникациялар борлиги аниқлангани сабаб бўлган.
 
“Мутахассислар фикрига кўра мазкур ҳудудда йўл қурилиши учун ушбу коммуникациялар бошқа ерга кўчирилиши лозим. Кўчириш ишларига эса вақт ва катта маблағ талаб этилади”, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.
 
Қисқа вақт оралиғида бундай ҳажмдаги ишларларни якунлашнинг иложи йўқлиги сабабли, йўл қурилиши ишлари вақтинча тўхтатилган. Ҳозирда бу ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Йўл Тошкент шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар