...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп: “Федерал захира тизими ақлдан озган”


10:49, 11.10.2018 Олам
 1 715

Президент мамлакатнинг асосий саноат индексининг тушиб кетганига фикр билдирган.

АҚШнинг Марказий банк вазифасини бажарувчи Федерал захира тизими “ақлдан озган” ва жуда қаттиқ сиёсат олиб боряпти. Мамлакат президенти Дональд Трамп кеча, 10 октябрь куни америка саноат индекси Dow Jones кескин тушиб кетгач, шундай фикр билдирган.
 
Журналист индекс тушиб кетгач, Трампдан бу ҳолатдан ташвишга тушиш тушмаслигини сўраган.
 
“Йўқ. Мен ФЗТ жудаям ёмон ишлаяпти ва хато қиляпти деб ҳисоблайман. Ўйлашимча, ФЗТ ақлдан озган”, деб жавоб қайтарган Трамп.
 
Dow Jones индекси Нью-Йорк фонд биржасидги савдолар якунига кўра, 831,83 пунктга (3,15 фоиз) пасайган. Бу февраль ойидан бери энг юқори пасайиш бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Дональд Трамп Федерал захира тизими индекс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!