...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трансфер деярли тасдиқланди. “Реал”га эртага янги дарвозабон келади


15:21, 08.08.2018 Спорт
 1 591

Куртуа айни вақтда ўзининг “Реал”га трансферини жуда қаттиқ истаяпти.

Лондоннинг “Челси” клуби дарвозабони Тибо Куртуа яқин кунлар ичида “Реал” аъзосига айланади. Бу ҳақда “Sky Sports” нашри хабар берди.
 
“Қироллик клуби”да Куртуани эртага, пайшанба куни Мадридга келиши кутилмоқда.
 
Аввалроқ, ушбу трансфер “Реал” ярим ҳимоячи Матео Ковачичнинг “Челси”га ижара асосида ўтишига боғлиқ бўлиши айтилган эди.
 
Куртуа айни вақтда ўзининг “Реал”га трансферини жуда қаттиқ истаяпти ва шу сабаб билан “Челси” машғулотларида иштирок этмаяпти.
 
“Челси” эса “Атлетик” клубидан 80 миллион евро эвазига Кепа Аррисабалагани сотиб олишни режалаштирган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Тибо Куртуа Реал Мадрид Челси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!