...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияга фоҳишаликка юборилаётган аёллар аэропортда тўхтатиб қолинди


17:58, 02.02.2019 Жамият
 14 953

Жиноий гуруҳ аъзолари Истанбул шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи ўзбекистонлик аёл билан олдиндан тил бириктирган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тезкор ходимлари Туркиянинг Истанбул шаҳрига 2 нафар аёлларни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун юбораётган жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга олинди.
 
Воқеа жорий йилнинг 30 январь куни содир бўлган. Жиноий гуруҳ Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида қўлга тушди.
 
Жиноий гуруҳ аъзолари Истанбул шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи ўзбекистонлик аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида авиачипталар сотиб оладилар.
 
Улар Истанбулга юборилаётган аёлларга аввалига 1500 АҚШ доллари ишлаб бериш шарти билан келишадилар. Далилий ашёлар билан қўлга олинган 1983 йилда туғилган Қ.А. ва 1985 йилда туғилган У.М.(аёл)га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. 

Теглар:Жиноят Фоҳишабозлик Истанбул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар