...
МЕНЮ
ONLINE TV

Турли мамлакатлардаги ғайриоддий жазо ва тақиқлар


15:55, 19.08.2018 Бу қизиқ
 7 991

Дунё мамлакатларининг ҳар бири ўз қонун-қоидалари ҳамда жазолаш тартибига эга.

Дунёдаги ҳар бир мамлакатнинг ўз қонунлари мавжуд. Уларнинг кўпчилиги мамлакатлар учун одатий ва умумий қонун-қоидалар бўлса, айримлари бошқаларникига ўхшамайди.
 
Шунингдек, бу қоидаларни бузганлик учун ҳам турли давлатларда турлича жазолар қўлланади. Қуйида сиз дунёдаги ғайриоддий жазолар билан танишишингиз мумкин.
 
Канадада, экзитполлар тугамагунча, сайловлар натижаларини Facebook ёки Twitter’да жойлаштириш тақиқланади. Бундай қонунбузарлик учун 25 минг АҚШ доллари миқдорида жарима ёки 5 йил ҳибс белгиланган.
 
Данияда жамоат жойларида ниқоб тақиб юрганингиз учун ҳибсга олинишингиз мумкин. Ҳокимиятга қаршилик кўрсатиш ҳаракатларида ким иштирок этаётганини билиш учун бундай қонун қабул қилинган.
 
Канзасда светофорда бирданига ҳаракат қилиб кетиш керак эмас. Асфальтда шиналарнинг чийиллагани учун 30 кунга ҳибсга олинишингиз мумкин.
 
Жанубий Каролинада ногиронлар учун мўлжалланган жойларда машинангизни қолдирманг. 2006 йилда ушбу ишда айбланган ёш йигит “Мен ногиронмасман, мен шунчаки у ерда тўхтадим, кечиринглар!”, деб ёзилган тахтачани бўйнида осиб юришга мажбур бўлган.
 
Сингапур кўпгина нарсалар учун жарима тўлашга мажбур қилиши билан машҳур давлат. Масалан, агар сиз нохуш ҳидли дуриан мевасини жамоат транспортига олиб кирсангиз, 3500 АҚШ доллари жарима тўлашга мажбур бўласиз. Агар визангиз муддатидан ўтиб кетган бўлса, сиз хипчин — узунлиги 4 фут, кенглиги ярим дюйм бўлган хўлланган калтак билан саваланасиз.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қонун жазо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!