...
МЕНЮ
ONLINE TV

Veolia Тошкент шаҳри сув таъминоти тизимини бошқарадиган бўлди


16:38, 10.10.2018 Жамият
 1 764

Компания билан келишув узоқ муддатга мўлжалланган.

Veolia Environnement француз компанияси Тошкент шаҳри сув тозалаш ва тақсимлаш тизимини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда компания Матбуот хизматида хабар берилган.
 
Тегишли меморандум Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикасига амалга оширган ташрифи давомида имзоланган.
 
Томонлар 2019 йил бошигача барча қисмларни тайёрлагач, шартноманинг ўзи имзоланади. Келишув 1,5 миллиард еврога тенг бўлади.
 
Компания Тошкентнинг сув таъминоти ва оқава сувни тозалаш тизимини модернизация қилиш, сув қувурлари ва сув тозаловчи қурилмаларни бошқариш, шунингдек, шу соҳага инвестиция жалб қилиш ниятида.
 
Veolia бош директори Антуан Фреронинг сўзларига кўра, келишув Ўзбекистон пойтахти сув таъминоти тизимига янги технология ва стандартларни жорий қилиш имконини беради. Шартнома 25 йилга мўлжалланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Veolia Тошкент шаҳар сув таъминоти тизимини бошқариш истагида экани ҳақида хабар берган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сув таъминоти Тошкент шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар