...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Apple’дан 30 сонияда 30 минг долларга яқин маҳсулот ўғирланди


19:16, 11.07.2018 Олам
 2 198

Ўғрилар тўрт нафар бўлиб, спорт кийимларини кийиб олган.

Жорий йил 7 июль куни ёш йигитлар 30 сонияда АҚШнинг Калифорния штатидаги Apple Store дўконини тунаб кетдилар.
 
Ўғрилар тўрт нафар бўлиб, спорт кийимларини кийиб олган. Улр қисқа вақтда 27 минг долларга тенг техникани ўғирлаган.
 
Ўғрилик вақтида улар иккига бўлинган: икки нафари столларга ўрнатилагн MacBook’ни ўмарган бўлса, қолган икки нафари ўрнатилган iPhone’ларни ўмарган. Кейин гуруҳ  йўлини тўсмоқчи бўлган одамлар орасидан ўтиб, яширинган.
 
“iPhone 6, iPhone 7, iPhone 8 ва, ҳатто, iPhone Х ҳам ўғирланган. Бир мижоз уларга йўл бермаслик учун эшик олдига туриб олган, бироқ уни туртиб юборишган”, дейди полиция лейтенанти.
 
Полиция ўғирликда гумон қилинаётган 16-18 ёшдаги афроамерикаликларни ҳозирча топа олмаган. Шунингдек, муассаса жиноятчилар яширинган машинанинг ҳайдовчисини ҳам излашмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Калифорния Ўғрилик Apple 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!