...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Чумоли бриллиант “ўғрилаш”га уринди


18:02, 09.08.2018 Бу қизиқ
 4 352

Чумоли бир неча дақиқа давомида қимматбаҳо тошни судраган.

Куни кеча Италияда заргарлик буюмлари дўконида “қўпол” равишда бриллиант ўғирлашга уриниш бўлди. Ўғирлик тасвирланган видео интернетда тарқалди.
 
Видеороликда чумоли дўкондаги бриллиантни судраб кетаётганини кўриш мумкин. У бир неча дақиқа давомида қимматбаҳо тошни судраган.
 
Интернетда ушбу видео баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
 
Баъзилар “Чумоли одам” фильмини суратга олган “Marvel” кинокомпаниясига мурожаат қилиб, бу ишда уларнинг қўли бор йўқлигини билиш кераклигини айтиб ҳазил қилса, бошқалар ҳазилни бир четга суриб, чумолига бриллиант нега керак бўлиб қолганига қизиқиш билдирган.
 
Бошқа бир гуруҳ фойдаланувчилари эса чумоли бриллиантни ўз жуфтига совға қилмоқчи бўлганини айтиб, ҳазил қилганлар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Италия бриллиант ўғрилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!