...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Даҳшатли ЙТҲда машҳур қўшиқчи ҳалок бўлди


20:13, 17.09.2018 Шоу-бизнес
 50 906

Автомобилга катта тезликдаги юк машинаси урилган.

Кеча, 16 сентябрь куни россиялик опера қўшиқчиси Михаил Луконин Санкт-Петербург ташқарисида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия 24 хабар бермоқда.
 
ЙТҲ Псков–Санкт-Петербург йўлида юз берган. Лукониннинг машинаси ўша вақтда сфетор қизил чироғида тўхтаб турган. Автомобилга юк машинаси катта тезликда келиб урилган.
 
Маълумотга кўра, юк машинаси хонанда автомобилига урилгунча бир қанча машинани уриб йўл четига чиқариб келган. Улардан бири мажақланиб кетган, иккинчиси йўл четидаги ариққа учиб тушган. Бошқа жабрланган ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Гувоҳларнинг айтишича, аварияга йўл таъмирининг тугалланмагани сабаб бўлган.
 
Қўшиқчи 49 ёш бўлган. Қўшиқчининг яқинларидан фақатгина бир қизи бўлган.
 
Луконин “Санкт-Петербург Опера” театри ва Санкт-Петербург мусиқий комедия театрида ишлаган. У тарихдаги байрамларга атаб қўшиқ куйлаши билан танилган. Бутун карьераси давомида у саккиз тилда 800 га яқин қўшиқ ижро этган. 

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Михаил Луконин Санкт-Петербург ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!