... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Франция терма жамоаси жиддий йўқотишга учради


19:13, 13.06.2018 Спорт
 7 956

Франция терма жамоаси “С” гуруҳида Австралия, Дания ва Перу билан кураш олиб боради.

Россия яшил майдонларида  бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати бошланишига  бир кун қолганда кутилмаган воқеаларга бой бўлмоқда. Испания термаси билан боғлиқ можаро ўз ечимини ижобий топди.
 
Ҳозирда эса францияликлар бош мураббийи Дидье Дешамнинг боши қотган. У “Россия-2018”нинг энг яхши футболчиси бўлишга давогар сифатида қаралаётган Килиан Мбаппе хизматларидан фойдалана олмаслиги мумкин. Ўтган йили ПСЖ таркибидан жой олган Мбаппе кеча терма жамоанинг машғулотида Одил Рами билан тўп учун курашда жиддий жароҳат олган.
 
Шифокорларнинг дастлабки берган хулосасига кўра, килиан Мбаппе гуруҳдаги Австралияга қарши учрашувни ўтказиб юборади. Аммо Франция нашрларида ёзилишича, Мбаппе жароҳатдан фориғ бўлиш учун анча вақт талаб этилади. Шу боис, Дидье Дешам Мбаппе ўрнига бошқа футболчини чақиришни режалаштириб турибди. Терма жамоа рўйхатига янги футболчини киритиш учун унда 24 соат вақт бор.
 
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси “С” гуруҳида Австралия, Дания ва Перу билан кураш олиб боради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Килиан Мбаппе Франция ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!