...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Зилзила ва цунамидан кейин Индонезияда яна бир табиий офат юз берди


12:04, 09.10.2018 Олам
 4 442

Индонезиядаги зилзила ва цунами қурбонлари сони 2 минг нафарга яқинлашди.

Аввалроқ, Индонезиянинг Сулавеси оролида ер қимирлаган унинг ортидан цунами юз бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бало келса қўш келади дейишганидек иккита табиий офатдан кейин Сулавеси оролининг шимоли-шарқида жойлашган Сопутан вулқони уйғонган ва отила бошлаган.
 
Яқин атрофдаги туманларда хавф даражаси оширилган. Индонезиянинг Вулқон ва геологик хавфларнинг пасайиши маркази қулқон кукуни тўрт километргача кўтарилаётганини таъкидлаган.
 
Маҳаллий аҳолидан хавфли ҳудудга яқинлашмаслик сўралган. Аммо Ҳукумат эвакуацияга ҳожат йўқ деб ҳисоблаган.
 
Маълумот учун вулқон отилишидан аввал содир бўлган зилзила ва цунами қурбонлари сони 1944 нафарга етган. Бедарак йўқолганлар сони 5 минг нафар атрофида.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Индонезия Зилзила Цунами Вулқон Сулавеси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!