... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Вояга етмаганларнинг Ўзбекистондан хорижга чиқиши осонлашди


11:40, 12.07.2018 Жамият
 2 996

Ўқувчиларни хорижга олиб кетишдаги баъзи қийинчиликлар бекор қилинди.

Ўзбекистонда вояга етмаганларнинг хорижга чиқиши енгиллашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида умумтаълим мактаблари ва бошқа таълим муассасаларида таҳсил олаётган вояга етмаган шахсларнинг чет элга чиқишига рухсат бериш тартиби енгиллаштирилди.
 
Аввал вояга етмаганларнинг чет элга чиқиши учун таълим муассаси мухр босиши учун Халқ таълими шаҳар-туман бошқармасидан рухсатнома талаб қилинган бўлса, эндиликда таълим муассасаси раҳбарининг тасдиғи етарли бўлади. Бу эса ота-оналарни ортиқча оворагарчиликдан халос этади ва вақтини тежайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИББ ҳорижга чиқиш ўқувчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар