...
МЕНЮ
ONLINE TV

WhatsApp’да янги функция пайдо бўлди


16:47, 03.10.2018 Технология
 2 443

WhatsApp’да расман “расм ичида расм” режими ишга тушди.

WhatsApp ўзига яраша танаффус даврида яшамоқда. Сўнгги 2 ҳафтада мессенжерда бир қанча янги функциялар пайдо бўлмоқда.
 
Бугун мессенжернинг Android платформасида аввалроқ фақат iOS версиясида мавжуд бўлган яна бир муҳим функция: видеонинг фон режимида ишлаш имконияти пайдо бўлди. 


WhatsApp’нинг сўнгги талқинида YouTube, Instagram ва Facebook’дан олинган видеороликларни энди бошқачароқ тарзда плей тугмасини босиб, экраннинг исталган нуқтасига узатиб кўриш мумкин. Шу усулда сиз мессенжерда актив қолиб, бошқа хабарларни ўқишингиз, хабар ёзишда давом этишингиз мумкин.
 
Ҳозирда “расм ичида расм” режими фақатгина YouTube, Instagram ва Facebook учунгига ишламоқда. PiP-видеони ишлатиб кўриш учун WhatsApp’ни Beta v2.18.301 версиясигача янгилаб олиш керак бўлади
Абдумавлон Маликов
 

Теглар:PiP-видео WhatsApp расм ичида расм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!