...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳеч нарсани уддалай олмайсан дейишдими? Демак, бу маслаҳатлар сиз учун


11:25, 20.11.2018 Бу қизиқ
 4 789

Болалигида турли танқидларга учраган машҳурлар ҳақида.

Биламан, сизнинг кайфиятингиз билан ҳисоблашишмайди. Нималар қодирлигингизни билмай туриб, иқтидорингиз бўлмаган ишларга йўлантиришади. Бажара олмаганингиздан кейин айбни ўзларидан эмас, яна сиздан қидириб, ҳеч нарсани уддалай олмайдиган одамга чиқаришади. Сизга ҳеч нарсани удалай олмайсан дейишдими? Қуйидагиларни эсланг!
 
  • Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун газетадан ишдан ҳайдалган.
 
  • Машҳур бастакор Бетховеннинг бошланғич синф ўқитувчиси уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган.
 
  • Таниқли фикзик, чўғламали лампа ихтирочиси Томас Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди, деган экан.
 
  • Нисбийлик назарияси ихтирочиси, “Нобель”нинг энг машҳур соҳиби Альберт Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолган деб таъкидлаган.
 
  • Буюк ҳайкалтарош Франсуа Огюст Рене Роденнинг отаси: “Менинг ўғлим ахмоқ. У 3 сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади”, деган экан.
 
  • Кимёвий элементлар даврий жадвали муаллифи машҳур кимёгар Дмитрий Менделеев кимёдан 3 баҳога ўқиган.
 
  • Радиони ўйлаб топган Марко дўстларига овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман деганда, ҳамма уни ақлдан озган деб, руҳшуносга бориши кераклигини айтган. Лекин бир неча ойдан сўнг, у яратган радио кўпчилик денгизчиларнинг ҳаётини сақлаб қолган.
 
Сиз эса ҳамма нарсага қодирсиз. Ўзгаларнинг фикри билан яшашни ўз вақтида тўхтатинг!
Манзура Сайфиддинова

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!