...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистон Бош вазири “Ер чемпиони” бўлди


12:32, 10.10.2018 Олам
 2 758

Унга бу мукофотни БМТ Бош котиби топширди.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди БМТнинг “Ер чемпиони” мукофотини қўлга киритди.
 
Мазкур мукофот БМТ томонидан таъсис этилган бўлиб, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда энг катта ютуқларга эришганларга топширилади.
 
Нарендра Моди мукофотни БМТ Бош котиби Антониу Гутерришдан қабул қилиб олди.
 
Эслатиб ўтамиз, 26 сентябрь куни бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеяси 73-сессияси мукофотга номзодлар номини эълон қилган. Унга кўра, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди  ва Франция президенти Эммануэль Макрон ушбу мукофотга тавсия этилганди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ер чемпиони Нарендра Моди Эммануэль Макрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!