...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яманда гаровга олинган журналистларни озод қилинди


21:07, 14.12.2017 Жамият
 1 067

Шиа хусийлари ҳаракати ҳисобланган “Ансар Аллоҳ” гуруҳи, бундан икки ҳафта олдин қўлга олинган қирқ нафар журналистни озод қилишди.

Аввалроқ, Яманда бўлиб ўтаётган қуролли тўқнашувлар натижасида, Россия дипломатлари Яманни тарк этаётгани тўғрисида хабар берган эдик. Шиа хусийлари ҳаракати ҳисобланган “Ансар Аллоҳ” гуруҳи, бундан икки ҳафта олдин қўлга олинган қирқ нафар журналистни озод қилишди. Қўзғолончилар, шу йилнинг 2 декабрь куни Яман пойтахти Сана шаҳридаги телемаркази биносига бостириб киришиб, Yemen Today телеканалида ишлайдиган журналистларни гаровга олишган эди.
 
Журналистлар бунга қаршилик билдириб, очлик эълон қилиш билан жавоб қайтаришганди.
 
Яманда 2014 йилдан буён қуролли можаролар давом этмоқда. Яқин вақтгача, декабрь бошида ўлдирилган собиқ президент Али Абдулла Салоҳ тарафдори бўлган бир қисм  ҳарбийлар ва қўзғолончи хусийлар можаронинг бир тарафидир.
 
РИА ахборот агентлиги хабарига кўра, можаронинг иккинчи томони, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан қўллаб-қувватланаётган президент Абд Раббу Мансури Ходи тарафдори бўлган ҳукумат ҳарбийлари ва кўнгиллилардан иборат.  
 

Теглар:Яман Қуролли тўқнашув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар