...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония фуқаролари 190 давлатга визасиз бориши мумкин. Ўзбекистон фуқаролари-чи?


21:19, 10.10.2018 Бу қизиқ
 5 228

Паспортлар индексининг янгиланган версиясига оид ҳисобот эълон қилинди.

Буюк Британиянинг “Henley & Partners” халқаро консалтинг компанияси паспортлар индексининг янгиланган версиясига оид ҳисоботни чоп этди. Унда 2018 йил ҳисобида дунё давлатларида визасиз ташриф тизимидаги ўзгаришлар натижалари акс этган.
 
Ҳисоботда келтирилишича, Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон фуқаролари 76 давлатга, Қирғизистон 63, Тожикистон 58, Туркманистон 53 мамлакатга виза расмийлаштирмаган ҳолда сафар қилиш имконига эга. Ўзбекистон фуқаролари 59 давлатга визасиз чиқиши мумкин.
 
Компания эълон қилган рейтингда Қирғизистон 78-ўринни, Қозоғистон 69-поғонани, Туркманистон 88-ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон 82-ўрин билан Тожикистондан бир поғона юқорида жойлашган.
 
Рейтингда Япония паспорти энг “мобил” паспорт деб эътироф этилган. Япония фуқаролари визасиз дунёнинг 190 давлатига бориш имконига эга. Ушбу кўрсаткич рекорд даража сифатида қайд этилган.
 
Уч йил аввал ушбу поғонани Япония билан бирга Сингапур (189 та) ҳам эгаллаган эди. Лекин Мьянмада Япония фуқаролари учун визасиз ташриф жорий этилиши натижасида Сингапур рейтингда иккинчи ўринга тушган.
 
Рейтингда учинчи поғонани Германия, Корея Республикаси, Франция (188 тадан), тўртинчи ўринни Дания, Италия, Испания, Финляндия, Швеция (187 тадан) банд этган.
 
Рейтингнинг энг қуйи поғонасидан 30 та давлатга визасиз чиқиш имконига эга бўлган Афғонистон ва Ироқ ўрин олган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Виза рейтинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!