...
МЕНЮ
ONLINE TV

Японияда кучли зилзила қайд этилди


10:28, 05.10.2018 Олам
 2 989

Воқеа маҳаллий вақт билан тонгги соат 8:58 да содир бўлди.

Бугун, 5 октябрь куни Японияда кучли зилзила қайд этилди. Ер силкиниши мамлакатнинг шимоли, Ҳоккайдо оролида содир бўлди.
 
Силкиниш даражаси япон шкаласи бўйича 5,3 магнитудани кўрсатди. Маълумот учун Японияда зилзила шкаласи ўлчовининг энг юқори нуқтаси 7 балл ҳисобланади.
 
Воқеа маҳаллий вақт билан тонгги соат 8:58 да содир бўлган. Цунами келиш хавфи йўқ.
 
Япониянинг Ҳоккайдо оролида сентябрь ойида ҳам зилзила қайд этилган бўлиб, ўнлаб одамлар ҳалок бўлган ва 5,3 млн аҳоли электр таъминотисиз қолган эди.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Япония Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!