...
МЕНЮ
ONLINE TV

Закотларингизнинг тўғри манзилда сарфланишини “Вақф” ўз бўйнига оляпти. Ишонасизми?


17:38, 08.06.2018 Жамият
 3 213

Сарф этилаётган маблағнинг мақсадли сарфланаётгани, шаффофлигини таъминлаш мақсадида тўлов қилган заҳотингиз чек оласиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори  билан “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилган эди.
 
“Вақф” хайрия жамоат фонди закот ва бошқа хайрия тўловларини махсус ҳисоб рақамлари орқали йиғиш  билан шуғулланади ва сармояларни тўғри, манзилли сарф этилишини ташкил этади.
 
Бугун давр ўзгармоқда. Техника асрида ҳар бир соҳага янги инновациялар кириб келмоқда. Бундай замонавий ахборот технологиялари закот, ушр, фитр ва фидя билан боғлиқ масалаларни ҳам четлаб ўтмади. Энди сиз закот берилиши мумкин бўлган саккиз турдаги кишини қидирб ўтиришингизга ҳожат йўқ. Бу масъулиятли вазифани “Вақф” хайрия жамоат фонди ўз гарданига олади. Сиз эса ўзингиз истаган маблағни савоб йўлида ушбу фонднинг ҳисоб рақамларига ўтказишингиз мумкин.
 
Сарф этилаётган маблағнинг мақсадли сарфланаётгани, шаффофлигини таъминлаш мақсадида тўлов қилган заҳотингиз чек оласиз. Фонд эса маълум муддатларда ҳисобот бериб боради.
 
Бугун, 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган Матбуот анжуманида шулар ҳақида батафсил маълумот берилди.
 
“Вақф” хайрия жамоат фондига Click, PayMe Mbank каби тўлов тизимлари орқали пул ўтказишингиз мумкин. Маблағлар уч турга бўлинади.
 
Закот, ушр, фтир ва фидялар
 
2021 2000 1008 8175 3003 ҳисоб рақамига;
 
Хайрия маблағлари
 
2021 2000 0008 8175 3002 ҳисоб рақамига;
 
Вақф учун сармоялар эса
 
2021 2000 3008  8175 3004 ҳисоб рақамига ўтказилиши мумкин.
 
Маблағлар нақд пул ёки банк пластик карточкаси орқали қабул қилинади.
 
“Вақф” хайрия жамоат фонди ҳисобига жорий йилнинг 6 июнь куни 2 миллион 79 минг 64 сўм келиб тушди.
 
Шундан
 
Хайрия учун: 264 126 сўм
 
Закот, ушр, фитр ва фидя учун: 1 618 190 сўм
 
Вақф учун: 196 748 сўм
 
Умумий ҳисобда фонднинг ҳисоб рақамида 25 майдан буён 20 миллион 128 минг 905 сўм йиғилган.
 
Матбуот анжуманида Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абдулҳасан ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раиси Жалолиддин Ҳамроқулов иштирок этиб, ушбу фондга нисбатан туғилажак ишончсизларга нисбатан ҳозирданоқ раддия бериб, бу маблағларни сарфлаш жуда катта масъулиятли масала эканини алоҳида таъкидладилар.

Теглар:Вақф хайрия жамоат фонди Нуримон Абдулҳасан Жалолиддин Ҳамроқулов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар