...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зоҳиднинг “Уммон”ни тарк этгани расман эълон қилинди


15:45, 08.08.2018 Шоу-бизнес
 26 012

“Бугунги постим ҳар доимгидан бошқача. Сабаби мана шу постни ўзим хоҳламаган ҳолда ёзаяпман”, деб гап бошлаган Жасур Рапиков.

Аввалроқ, “Уммон” гуруҳи хонандаси Зоҳид бундан буён шоу-бизнесдаги фаолиятини якка тартибда олиб бориши, гуруҳнинг тақдири гуруҳнинг бошқа хонандалари Шоҳруҳ ва Жасур гарданида қолгани ҳақида хабар берган эдик. Гуруҳ аъзолари Шоҳруҳ ва Жасур ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифалари орқали Зоҳиднинг “Уммон”ни тарк этаётгани ҳақида расмий маълумот бердилар.
 
“Бугунги постим ҳар доимгидан бошқача. Сабаби мана шу постни ўзим хоҳламаган ҳолда ёзаяпман”, деб гап бошлаган Жасур Рапиков. 
 
“Бу сўзларни ўқиш сизларга қанчалар ёқимсиз бўлса шу сўзларни ёзиш менга ҳам онсон бўлмаяпти.  Мана бу йил ижодимизнинг ўн йиллигида гуруҳни бир киши тарк этмоқда.  Зоҳид, аввало Яратган ўйлаганингдан, ният қилганингдан ортиғини беришини сўраб қоламан.  Нима ният қилган бўлсанг, сенга энг яхшисини берсин.  Энг асосийси, орамиздан меҳр-оқибат йўқолмасин. Шу ўтган 10 йил ичида биргаликда жуда кўплаб ютуқларга эришдик. Аллоҳга шукур, миллионлаб мухлисларни қалбидан жой олдик, унутилмас онларни, йилларни, кунларни кўрдик. Лекин ҳаётда ҳар доим ҳам биз ўйлаганимиздак ва айтганимиздак бўлавермайди. Кун келиб гуллаган дарахт ҳам кузда сарғайиб, япроқларини тўкади, чиқаётган қуёш кечга бориб ботади, ҳар нарсанинг боши бўлганидек, охири ҳам албатта бўлади. Бугун “Уммон” гуруҳи ҳам уч кишилик фаолиятини якунлаш, тугатиш арафасида! Худо ҳоҳласа, энди “Уммон” гуруҳи ўзининг икки кишидан иборат янги фаолиятини бошлайди”, дейди Жасур.
 
Жасур Рапиков ўз ёзганлари сўнггида дўсти, собиқ гуруҳдоши Зоҳидга омад тилаб, “Уммон”ни қўллаб-қувватлаб келган мухлисларга миннатдорлик билдирган. 

Теглар:Уммон гуруҳи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!