QALAMPIR.UZ ахборот-таҳлилий интернет-нашр

Бирор хонадон йўқки, қалампир кириб бормаган, бирор уйнинг пештоқи йўқки, қалампир осиб қўйилмаган бўлса. Халқимиз қалампирни севиб истеъмол қилади. Ишонамизки, QALAMPIR.UZ ахборот-таҳлилий интернет-нашрини ҳам севиб ўқиб боради. Бунга 3 йиллик фаолиятимиз давомида кун сайин амин бўлиб боряпмиз. Қалампир одамларнинг кундалик эҳтиёжига айланиб улгурган бўлса, не ажаб. 

Мазкур лойиҳа 2015 йилнинг январь ойидан ўз ишини бошлаган бўлиб, унинг асосий мақсади Ўзбекистон ОАВ соҳасида янгиликка қўл уриш, холис, шаффоф ахборот майдонини яратиш, ҳеч ким сўз очмаган, айтишга журъат топилмаган мавзуларни қаламга олиб, одамларнинг муаммоларини ҳал этиш, жамиятни фақат бугуни билан яшаш эмас, балки эртаси, узоқ келажакни олдиндан кўриб, шунга яраша интилишга ундашдан иборат.

Бизнинг асосий қадриятларимиз

Инсон – энг улуғ мавжудот.
Ислоҳотлар – ислоҳот учун эмас, ислоҳотлар – инсон ва унинг манфаатлари учун, деган шиор атрофида ўз фаолиятимизни қурганмиз. Одамлар ҳаётида бўлаётган ҳар бир воқелик биз учун қизиқ ва муҳим.
Ит одамни эмас, одам итни тишлагани янгилик.
QALAMPIR.UZ’нинг доимий кузатувчилари яхши билганидек, биз ҳамма гапираётган мавзулар ҳақида бошқалар қатори сўз айтишни истамаймиз. Фарқланмасак, эълон қилинаётган хабар, янгилик, мақола, интервью ва таҳлилларнинг бироз қалампири бўлмаса, бошқалар қаторига қўшилиб қоламиз.
Қалампирда сабрини синовда тоблаганлар, меҳнатдан қочмайдиганларгина ишлайди.
Бугун Ўзбекистондаги кўплаб интернет-нашрларда бир вақтлар фаолиятини QALAMPIR.UZ’да бошлаб, тажриба орттирган мухбирлар ишлаяпти ва биз бундан қувонамиз. QALAMPIR.UZ аллақачон интернет-нашрлар орасида мактаб мақомини олиб бўлган.

Бизнинг лидерларимиз

Қамариддин Шайхов
Qalampir.uz интернет нашри раҳбари

Қамариддин Шайхов Қутбиддин ўғли. 1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 2015 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон...

Суннатилла Абдуллаев
Журналист

Абдуллаев Суннатилла Тўхтамурод ўғли. 1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 2019 йилда Тошкент давлат Шарқшунослик...

Феруза Нажмиддинова
Журналист

Нажмиддинова Ферузахон Муродулла қизи. 1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 2015 йилда Ўзбекистон давлат санъат...

Баҳодир Aҳмедов
Журналист

Баҳодир Аҳмедов Мўминжон ўғли.  1991 йил 1 июлда Андижон вилояти,  Хўжаобод туманида туғилган.  Миллати – ўзбек.  Маълумоти – олий.  2016-йил...

Зафарбек Солижонов
Журналист

Зафарбек Солижонов Улуғбек ўғли. 1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Миллати - ўзбек. Маълумоти - олий. 2016 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва...

Сарвар Анвар ўғли
Журналист

Сарвар Раҳимов Анвар ўғли. 1987 йилда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 2010...

Шаҳноза Тўрамуротова
Журналист

Тўрамуродова Шаҳноза Суҳроб кизи. 1999 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти - тугалланмаган олий. 2018 йилда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар...

Нуруллоҳ Шарипов
Журналист

Шарипов Нуруллоҳ Баҳодир ўғли. 1997 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати - ўзбек. Маълумоти - тугалланмаган олий. Ҳозирда Ўзбекистон давлат жаҳон...

Жаҳонгир Сотволдиев
Журналист

Сотволдиев Жаҳонгир Икромжон ўғли. 1992 йилда Тошкент шаҳрда туғилган. Миллати - ўзбек. Маълумоти - ўрта махсус. 2010 йилда кабс-ҳунар коллежини...

t
×