Ҳабиб Нурмуҳамедов келажакда нима билан шуғулланмоқчилигини айтди

Спорт 9120
image

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони, россиялик аралаш кураш жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедов Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетини тамомлаб, қишлоқ хўжалиги билан жиддий шуғулланиш ниятида. Бу ҳақда ТAСС хабар бермоқда.

Спортчи кеча, 19 ноябрь куни Доғистоннинг Дарбанд шаҳрида ёшлар билан учрашувда ўзининг келажакдаги режалари ҳақида гапирган.

"Кейинги йили мен университетни битираман, магистратура дипломини ҳимоя қилишни хоҳлайман ва таълимга кўпроқ вақт ажратмоқчиман. Мен қўйлар сотиб олдим, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланмоқчиман, шу йўналишда бироз ривожланиш ниятидаман. Мен қишлоқ хўжалиги билан шуғулланаман, балки бу дунё даражасида бўлмас. Аммо қачондир мен шу каби (спорт залида) машғулотларни бошлагандим”, дейди спортчи.

У катта сиёсат билан шуғулланиш ниятида эмас.

“Фойда келтиришим мумкин бўлган жойда бўлишни хоҳлайман, бу айнан катта сиёсат бўлиши шарт эмас. Ҳозир мен катта сиёсатчи бўлмасдан фойда келтиришим мумкин, шунинг ўзи етарли”, деган Нурмуҳамедов.

Шунингдек, у спортга қайтишни режалаштирмаётгани, негаки, унда беллашишга бўлган қизиқиш йўқолганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмуҳамедов 24 октябрь куни  Aбу-Дабидаги "Жанглар оролида" америкалик Жастин Гейтжени мағлубиятга учратганидан сўнг спортдаги фаолияти якунланганини эълон қилган эди. 

Карим Зарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 397
Рейтинг: 3
Теглар
t
×