Ҳурматли фуқаролар, тадбиркор ва ишбилармонлар диққатига!

Бизнес 11437
image

Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнлари бошланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг “YERХUSUSIYLASHTIRISH” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш учун мурожаатлар келиб тушиш бошланди.

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, “Ёғ бозори” МФЙ, О. Махмудов кўчаси 27-уйда яшовчи фуқаро Мухамадиев Рамз Эркиновичга қарашли мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган 271 кв.м ер майдонига фуқаронинг тегишли аризасига мувофиқ мулк ҳуқуқини берувчи ЭНГ БИРИНЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ расмийлаштирилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоаси Рамз Эркиновични Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган “Инсон қадри учун” тамойили асосида бошланган ислоҳотлардан бирининг биринчи самараси соҳиби бўлганликлари билан самимий муборакбод этади!

Бундан ташқари, қонунга мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини тадбиркорлик фаолияти учун мулк ва ижара ҳуқуқи асосида “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали сотиб олиш имконияти яратилди.

Жорий йил 1 июнь ҳолатига республика бўйича жами 22 мингдан ортиқ ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, шундан 10 мингга яқини мулк ҳуқуқида 1 185 та ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан жами 140,1 млрд. сўмга сотилди, шундан мулк ҳуқуқи билан сотилган ер участкалри 68 тани ташкил этади.

Жумладан, “SAM-MAROQAND-OIL” МЧЖ томонидан “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали Самарқанд шаҳар, “Расадхона” МФЙ ҳудудидаги сотиб олинган 1 410 кв.м. ер участкаси учун биринчи рақамли “Ер участкасига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери” берилди.

“SAM-MAROQAND-OIL” МЧЖ жамоаси ва таъсисчиларини шаффоф электрон аукцион савдоларида иштирок этиб ғолиб бўлганликлари билан қутлаймиз!

Фуқаролар, тадбиркор ва ишбилармонларни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали шаффоф савдоларда иштирок этишга ҳамда умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер майдонига мулк ҳуқуқини расмийлаштириш жараёнида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

 

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг davaktiv.uz

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

YouTube'да бизни кузатиб боринг

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 67
Рейтинг: 3.2
t
×