Ўзбекистонда инсон ҳуқуқи бор дейишга ҳақлимизми? Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев билан суҳбат

Интервью 11907

1948 йилнинг 10 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган. Бугун ушбу ҳужжат қабул қилинганига 72 йил тўлди. 

Декларация ҳар бир инсоннинг табиий ва ажралмас ҳуқуқ ва эркинликлари эьлон қилинган асосий халқаро ҳужжат ҳисобланади. 

Дунё аввалгидек эмас. Хўш, инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинишига асосий эҳтиёж нима эди. Собиқ Иттифоқ ва Гитлер Германияси ўртасидаги қонли уруш дунёни ўзгартириб юборди. Инсон омили муҳим экани сув юзига қалқиб чиқди. Саноат, ахборот технологиялари каби соҳалардаги ўсиш инсон ва унинг манфаатлари йўлидаги илдам қадамларни талаб қилар эди. Ана шу муҳим қадам қўйилганига бугун 72 йилдан ошди. 

Сўнгги вақтлардам зўравонлик, тазйиқ ва қийноқлар кўпайиб бораётгани, ундан кўпчилик жабр чекаётгани ҳақидаги хабарлар тез-тез қулоғимизга чалинмоқда. Матбуот ва сўз эркинлиги, очиқлик ва ошкоралик устидан учраб турган баъзан расмий, баъзан норасмий босимлар эса Мустақиллик эришганига 30 йил тўлаётган, аммо охирги 4 йилда илдам қадам ташлаётган Ўзбекистоннинг бугунги ислоҳотларига соя солаётгандек. 

Инсон ҳуқуқининг бузилишини фақат зўравонлик қурбони бўлишда эмас, балки сўз ва матбуот, виждон эркинлиги, меҳнат, уй жойга эгалик, сайлаш, ўз фикрини эркин ифода этиш каби ҳуқуқлари бузилишида ҳам кўриш мумкин.

Инсон ҳуқуқи ҳақида сўз борганда кўпчиликда Ўзбекстонда Инсон ҳуқуқи амалда борми, деган савол пайдо бўлади. QALAMPIR.UZ юқоридаги саволлар билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари вакили (Омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиевга юзланди.

Ушбу видеоинтервьюни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. 
 

Мазкур суҳбатда Улуғбек Муҳаммадиев:

•    ҳозиргача судларга босим бўлаётгани;
•    судгача бўлган даврда адолат йўқлиги;
•    ҳокимликлардаги коррупция;
•    диний экстремизм билан қамалган маҳкумларга бўлган муносабат;
•    ОAВга бўлаётган босим;
•    Улуғбек Муҳаммадиевга пора таклиф қилишгани;
•    кийноқлар камерасиз хонада бўлаётгани;
•    алоҳида Тергов қўмитасини ташкил этиш зарурати;
•    кийниқларнинг Ўзбекистон имижига таъсири;
•    омбудсман айрим вазиятда ўзини айбдор ҳис қилиши ҳақида гапирди
 

Ушбу видеоинтервьюни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 3
t
×