Дунёнинг ТОП-1000 талигига кирган ОТМлар ўзбекистонлик абитуриентларни имтиҳонсиз талаба бўлишга чорламоқда

Бизнес 6863

Бугунги кунда бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам олий таълим олишга бўлган талаб ортиб бормоқда. Буни биргина бу йилги олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сонидан ҳам билиш қийин эмас. Жорий йил Ўзбекистондаги олийгоҳларга 948 211 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Уларнинг бор-йўғи 157 755 нафари, яъни 16,6 фоизигина талабаликка қабул қилинди. Деярли 84 фоиз абитуриент ўқишга кира олмаган. Хўп, мана шу йиқилганларнинг 84 фоизидан 10 фоизи суперконтракт асосида талабаликка тавсия этилган бўлса ҳам, қолган 74 фоиз абитуриент кейинги йилни кутишга мажбур. 

Аммо сизда яна бир йилни шунчаки ўтказиб юбормаслик ва ўқишдан йиқилганингизга қарамасдан талаба бўлиш имконияти бор. Қандай қилиб дейсизми? Бунда сизга 2016 йилдан бери ўз фаолиятини олиб бораётган INSIDE-A агентлиги яқиндан ёрдам беради. Ушбу агентлик Украинадаги нуфузли университетларда ҲЕЧ ҚАНДАЙ ИМТИҲОНСИЗ талаба бўлишингизни кафолатлайди. Уларнинг айримлари дунё рейтингида ТОП-1000 таликка ҳам кирган. Демак, сиз ўқишингиз мумкин бўлган университетлар рўйхати билан танишинг:

1.  Харьков миллий авиация университети
2.  Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий юридик университети
3.  В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети
4.  Харьков миллий политехника университети
5.  Харьков миллий тиббиёт университети
6.  Харьков миллий аэрокосмик университети
7.  Харьков миллий шаҳар хўжалиги университети
8. Харьков миллий ахборот технологиялари университети

Энди эса сизни мазкур нуфузли университетлар билан яқиндан таништирамиз. 

Иван Кожедуб номидаги Харьков Миллий авиация университети 1930 йилда ташкил этилган бўлиб, ўша пайтларда бор-йўғи иккита факультетга эга эди. Университетда 12 нафар ўқитувчи 69 нафар талаба учун дарс берарди. Харьков Миллий авиация университети жуда тез суръатларда ривожланди ва 1940 йилларнинг бошларида университетда таҳсил олаётган талабалар сони 1000 нафардан ошиб кетди. Бугунги кунда ушбу университетда 7000 дан ортиқ талаба, 160 нафар аспирант таҳсил олмоқда. Уларга 700 нафар ўқитувчи (шундан 95 нафари профессор ва фан докторлари, 400 дан ортиқ доцентлар ва фан номзодлари) ва 2000 дан ортиқ ходимлар таълим бериб келмоқда.

Профессионал юрист ёки ҳуқуқшонос бўлишни орзу қиладиганлар учун Ярослав Мудрий номидаги Харьков миллий юридик университетини тавсия этамиз. Мазкур университет 2007 йилда “ТОП-200 Украина” рейтингида бешинчи, юридик университетлар ичида эса биринчи ўринни эгаллаган. “Корреспондент” журнали томонидан тузилган рейтингда Ярослав Мудрий номидаги Миллий юридик университетининг машҳурлиги ва битирувчиларнинг касбий фаолиятга бўлган талаби ҳисобга олиниб, “Энг яхши юридик олий ўқув юрти”, деб тан олинган. Мазкур университет халқаро рейтингларда ҳам ўз ўрнини бошқа университетларга бермай келмоқда. Бугунги кунда ушбу университетда турли давлатларда келган 22 мингга яқин талабалар таҳсил оляпти. 2018 йилдан бошлаб 2-босқич талабаларига Ўзбекистон қонунлари бўйича алоҳида фан ҳам ўқитилмоқда. Сизда ҳам Украинада таҳсил олаётган бўлажак адвокат ва юристлар қаторида бўлиш имкони бор ва буни асло қўлдан чиқарманг.

В.Н Каразин номидаги Харьков миллий университети – Украинанинг етакчи университетларининг йирик илмий марказларидан бири. Ушбу университет 1804 йилдан бошлаб фаолият кўрсатиб келмоқда. В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети “QS World University Rankings” рейтингига кўра дунёдаги энг яхши университетлар 500 талигига кирган. В.Н Каразин номидаги Харьков миллий университети UNESCO рейтингида “Украинадаги 200 та энг яхши университет”лар ичида учинчи ўринни эгаллаган. Университет кенг халқаро ҳамкорлик дастурига ҳам эга бўлиб, дунёнинг 25 мамлакатида 61 та университет билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бугунги кунда университетда 3000 дан ортиқ чет эллик талабалар ва аспирантлар таҳсил олмоқда.

Етук инженер ёки ихтирочи бўлишни хоҳловчилар Харьков миллий политехника университетига ўз ҳужжатларини топширишлари мумкин. Мазкур университет 1885 йилда ташкил топган бўлиб, Украинадаги энг қадимги техник таълим берувчи олийгоҳдир. 2016 йилда мазкур университет Украинадаги энг яхши университетлар орасида иккинчи ўринни эгаллаган. Университет машинасозлик, турбина муҳандислик, автоматика, электротехника, электроника, кимё муҳандислиги, бошқарув тизимлари, психология, корхона иқтисодиёти, бизнес ва яна кўплаб соҳалар бўйича мутахассислар етиштириб чиқаради. Харьков миллий политехника университетида халқаро таълим факультети ҳам мавжуд бўлиб, у чет эллик талабаларни Украина университетларида ўқишга тайёрлайди. Факультетнинг малакали ўқитувчилари эса Украина Таълим ва фан вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурига мувофиқ юқори даражадаги ўқитишни таъминлайдилар. Дарслар бошқа университетларникига қараганда бироз эркин, ижодий ва дўстона муҳитда ўтилади.  

Шифокор бўлишни истовчилар учун Харьков миллий тиббиёт университети ўз эшикларини очди. Мазкур университетда 9379 талаба, амалиётчи, аспирантлар таҳсил олмоқда. Бундан ташқари, университетда дунёнинг 72 мамлакатидан 4327 нафар чет эл фуқаролари ҳам билим олишади. Бугунги кунда Харьков миллий тиббиёт университети UNESCO томонидан рўйхатга олинган Жаҳон университетлари халқаро ассоциацияси аъзоси. Университетда илғор ўқув технологияларидан фойдаланилган ҳолда симуляция машғулотлари, амалий кўникмалар, тиббий асбоблар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш ва турли хил клиник ҳолатлар учун симуляторларнинг кенг турларидан фаол фойдаланиш йўлга қўйилган. 

И.Жуковский номидаги Миллий Аэрокосмик Университети авиация ва космик технологияларни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш соҳасида мутахассисларни тайёрлайдиган Украинанинг етакчи олий ўқув юртларидан биридир. Мазкур университет 1930 йилда ташкил этилган бўлиб, у Украинанинг 10 та энг яхши университетлари рўйхатига киритилган. Бундан ташқари, ушбу университет дунёнинг ТОП-100 университетлар қаторига ҳам киради. Харьков авиация университети ташкил топганидан буён 53 мингдан ортиқ муҳандислар тайёрлаган. Украина аэрокосмик саноатида илмий даражага эга ходимларнинг 80 фоизи Харьков авиация университетини битирган кадрлардир. Ҳозирги кунда университетда 64 мутахассислик бўйича 11000 талаба таҳсил олмоқда. Университетда 32 мамлакатдан 1200 га яқин хорижий талабалар ҳам билим олишади.

Харьков миллий ахборот технологиялари университети эса Украинадаги энг юқори даражадаги аккредитацияга эга бўлган олий ўқув юртидир. Мазкур университет Украинадаги энг қадимги технология университетларидан бири бўлиб, унда 12000 дан ортиқ талаба ва 30 та илмий марказлар мавжуд. У электротехника, электроника, телекоммуникация, ахборот-коммуникация технологиялари ва компьютер технологиялари соҳасида кучли илмий ва ўқитиш қобилиятига эга. Таълим ва бизнесга инновацион технологияларни жорий этиш бўйича ушбу университет катта тажрибага ҳам эга.

Хуллас, сизда ўзингизни қизиқтирган 100 дан ортиқ йўналишда ўқиш имконияти бор. Бунинг учун эса сизга INSIDE-A агентлиги ёрдам беради. Ҳозироқ агентликка мурожаат қилинг ва ҲЕЧ ҚАНДАЙ ИМТИҲОНЛАРСИЗ талаба бўлинг. Дипломнинг Ўзбекистонда тан олиниши билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги эса агентлик томонидан кафолатланади.

Шошилинг, вақт оз қолди!

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Жангоҳ кўчаси, 2АБ/238-уй.

Мўлжал: Ғафур Ғулом метро бекати.

Телефонлар: +99897 7223010, +99897 4423010, +99897 4333010, +99897 422 3010

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Telegram бот

Реклама ҳуқуқи асосида

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 57
Рейтинг: 3
t
×