Коронавирусга топширилган тест неча кунгача яроқли ҳисобланади?

Интервью 12797

Ўзбекистонда сўнгги вақтларда коронавирусга тест топшириш билан жиддий муаммолар юзага келди. Одамлар тест топширолмай, топширганлар эса 5-6 кунлаб, камдан кам бўлсада 12 куноаб натижани билолмай, сарсон бўлди. Баъзилар тест жавоби кеч чиққани учун, унинг тўғрилигига шубҳа билдирди.

Шундай вазиятда коронавирус тести қачонгача яроқли бўлади ва қанча вақтдан кейин унинг натижаси ишончсиз бўлиб қолишини билиш муҳим. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков билан суҳбат давомида шу ҳақда савол бердик.

“Биз бир нарсани билишимиз керак, коронавирусга олинган, яъни чўпда олинган намуна у суюқлик бор пробиркага солинади. Суюқликда эса консервант бор, у нафақат бу вирусни тирик сақлаб беради, балки кўпайтиришга ҳам имкон беради. Унда суюқлик бор даврда сув қуриб қоладиган бўлса, имконият чегараланиши мумкин, негаки вирус ўлади. Балки қолдиқлари қолиши мумкин. 

Асосан бугун намуна олингандан кейин, бир неча соат ичида у қўйилиши керак. Саккиз соат давомида ПЗР кўради, ўқийди, текширади. Ўзи аслида, бугун олинган намунани натижасини эртасига тақдим қилинадиган имконият бўлиши керак. Намуналар олиниб узоқ муддат кутиб қолинадиган бўса, уни сифати ва олинган натижани сифати ҳам бузилиши мумкин. Лекин қачонки топширилган натижа 12 кундан сўнг аниқ бўлса, бу мантиқан тўғри бўлмайди”, дея жавоб берди Нурмат Отабеков.

Нурмат Отабеков шу ва бошқа саволларга қандай жавоб берди? Ушбу видеоинтервьюни тўлиқ шаклда YouTube’даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 315
Рейтинг: 2.9
t
×