13 та ҳудудда солиқбошилар “учди”

Жамият 14034
image
-

Ўзбекистоннинг 13 та ҳудудидаги солиқ инспекциялари бошлиқлари ишдан олинди. Давлат солиқ қўмитасининг навбатдаги Ҳайъат мажлисида шундай қарорга келинган.

Ҳайъат мажлисида солиқ маъмурчилигини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳисобига қўшимча даромадларни жалб этиш ва юклатилган вазифаларни бажаришда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун жазо чоралари кўрилган. Хусусан, йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, Қашқадарё ва Тошкент вилояти ДСБ, Когон ҳамда Андижон шаҳар ДСИ раҳбарларига нисбатан навбатдаги интизомий жазо чоралари белгиланган. 

Шунингдек, Андижон, Олот, Зомин, Пахтакор, Фориш, Учқўрғон, Қўшработ, Ургут, Жарқўрғон, Термиз, Сирдарё, Гулистон туманлари ҳамда Янгиер шаҳар ДСИ бошлиқлари лавозимидан озод этилди. 

Бундан ташқари, солиқ қарзини мажбурий ундиришга қаратишда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун Асака, Чироқчи, Мингбулоқ, Ургут, Мирзаобод, Сардоба, Бағдод, Қумқўрғон туманлари ҳамда Қувасой ва Жиззах шаҳар ДСИ бўлим бошлиқлари лавозимидан озод этилди. 

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида “Солиқ ҳамкор” тизими орқали тушган мурожаатлар билан ишлаш ҳамда ушбу йўналишда назорат тадбирларини амалга оширишдаги жиддий хато ва камчиликлари учун Нукус, Жиззах ва Андижон шаҳарлари, Ғиждувон, Чироқчи, Кармана, Поп, Ургут ҳамда Бекобод тумани ДСИ Сайёр солиқ текширувлари бўлим бошлиқлари ҳам лавозимидан озод этилган.

Ўз ўрнида, юқори натижаларга эришган  Давлат солиқ бошқармалари ва 64 та солиқ инспекциялари жамоасини моддий рағбатлантиришга қарор қилинган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 510
Рейтинг: 3
Теглар
t
×