15 августдан кейин катта тўйлар ўтказишга рухсат бериладими?

Бу қизиқ 63036

Маълумки, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ карантин даврида Ўзбекистонда тўй, туғилган кун ва бошқа оилавий маросимларни ўтказишга тақиқ ўрнатилган.

Ёз ва куз ойлари – тўйлар мавсуми. 10 июлдан кейинга белгиланган тўйлар тақиқ сабаб бекор қилинган. Шу боис кўпчилик 15 августдан карантин чораларининг енгиллаштирилишини кутмоқда. Хўш, карантин чоралари юмшатилгач, аввалгидек катта тўйлар ёки қўш тўйларни ўтказишга рухсат бериладими? Ушбу саволга Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Матбуот котиби Саодат Боймирзаева шундай жавоб берди: 

“Мамлакатимизда карантин чекловларини ўрнатиш, муддатини узайтириш ёки бекор қилиш фақат Республика махсус комиссиянинг қарорига асосида амалга оширилади. Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 26 июлдаги тегишли қарорига асосан мамлакатимиз бўйлаб карантин тадбирлар 15 августга қадар узайтирилиши муносабати билан тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирлар ўтказмаслик бўйича аниқ чекловлар белгиланган. 

Мазкур чекловларни бекор қилиш, тўй ва бошқа маросимларга рухсат беришнинг аниқ муддати ҳамда тўйларда қатнашувчилар сони ҳақидаги қарор Республика махсус комиссияси томонидан юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади. 

Тўйни Республика махсус комиссияси қарори билан рухсат берилгандан сўнг ҳамда ўрнатилган қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда ўтказиш тавсия этилади. Қайд этиш керакки, карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилади”.

Маълумот ўрнида, бундан аввал “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда 30 кишилик тўйлар ўтказишга рухсат берилган эди. Айни вақтдаги тақиқлар эса бутун республика бўйлаб амал қилмоқда. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2379
Рейтинг: 3
Теглар
t
×