Аджу университетининг халқаро дипломини атиги 7 миллион сўмга қўлга киритинг

Реклама 7061
image

Тошкент шаҳридаги Аджу университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Аджу университетини ташкил етиш тўғрисида”ги қарори асосида Корея Республикасининг Аджу университети билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Ушбу университет Осиёнинг енг йирик университетлари ичида ТОП-100 руйхатига кирган ва Корея давлатида компьютер муҳандислик йуналиши буйича кўп йиллардан бери биринчи ўринларини эгаллаб келяпти.

Таълим йўналишлари:

•  "Архитектура" (Architecture) – 7,8 млн сўм
•  "Электротехника ва компьютер муҳандислиги" (Electrical and Computer Engineering) – 7,1 млн сўм
•  "Қурилиш муҳандислиги" (Civil Systems Engineering) – 7,1 млн сўм

Таълим 100% инглиз тилида олиб борилади ҳамда университетда таълим берувчи ўқитувчиларнинг камида 30 фоизи Корея Республикасидаги Аджу университети профессорларидир.

Университетни тугатган талабалар, Корея Республикасидаги Аджу университетининг халқаро дипломига эга бўлади ва бу диплом дунёнинг барча нуқталарида тан олинади.

2020-2021 ўқув йили учун университетга ҳужжат қабул қилиш 24 ноябрь соат 00:00 да тўхтатилади. Абитуриентлар ҳужжатларни онлайн топширишлари мумкин ва қулайлик яратиш мақсадида университет биносида оффлайн қабул ҳам ташкил этилган.

Онлайн рўйҳатдан ўтиш пайтида шахсий маълумотларни тақдим қилиш ва қуйидаги ҳужжатларнинг сканерланган нусхаларини юбориш лозим:

•  Паспорт;
•  Умумий ўрта таълим мактабини тугатганлиги тўғрисидаги баҳолар қўйилган илова билан шаҳодатнома, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежининг баҳолар қўйилган илова дипломи;
•  3,5х4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
•  Камида 5.0 балл тўпланганлиги ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса).

Эслатма: ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида бадал тўлови амалга оширилади (223 000 сўм).

IELTS сертификатини тақдим қилган абитуриент инглиз тили бўйича имтиҳондан озод этилади.

Кириш имтиҳонлари инглиз тили, математика ва физика фанларидан ўтказилади ҳамда кириш имтиҳонларини ўтказиш, шунингдек, талабаларни қабул қилиш тўғридан тўғри Корея Республикасининг Аджу университети вакиллари томонидан амалга оширилади.

Батафсил маълумотни университетнинг www.ajou.uz расмий сайтидан ёки 71-207-65-66, 71-207-66-76, 95-195-33-66, 94-620-16-61 телефон рақамларидан олишингиз мумкин.

E-mail: info@ajou.uz, aut@ajou.uz

Telegram   Facebook    Instagram

Тошкент шаҳридаги Аджу университетига хуш келибсиз!

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 3
t
×