АҚШ Россияга таклиф юборди

Олам 20664
image

АҚШ мамлакатнинг сайланган Президенти Жозеф Байденнинг 20 январь куни ўтказиладиган инаугурация маросимига Россияни ҳам таклиф қилди. Бу ҳақда РФнинг Вашингтондаги элчихонаси хабар берган.

“Биз таклиф олдик. Россиянинг АҚШдаги элчиси [Анатолий Антонов] маросимда меҳмон сифатида иштирок этиши режалаштириляпти”, дейилган дипломатик корпус хабарида.

Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков ўтган йилнинг ноябрь ойида Антонов Байденнинг инаугурация маросимида иштирок этиши мумкинлигини айтганди.

Маълумот учун, Пентагон инаугурация маросими учун 15 минг нафар Миллий гвардия ҳарбийларини жалб қилишга рухсат берди.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш қилиб, Конгресс биносига бостириб кирган эди. Кейинроқ Дональд Трамп бу воқеада ўзининг ҳам айби борлигини тан олгани маълум бўлди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1240
Рейтинг: 2.9
t
×