АҚШ янги авлод бомбардимончи самолётини ишлаб чиқди

Олам 9620
image

ҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари (ҲҲК) дастлабки иккита янги авлод B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолётларини синовдан ўтказишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “The Drive” хабар берди. 

Хабарда таъкидланишича, B-21 самолётларини етказиб бериш бўйича дастур АҚШ ҲҲКнинг бомбардимончи учоқлар сонини 157 тадан 225 тага етказиш бўйича режасини кечикишига сабаб бўлиши мумкин.

АҚШ ҲҲК келажакда B-21 бомбардимончи самолётларнинг сонини 157 тадан 225 тага кўпайтиришни ва “совуқ уруш” давридаги самолётларнинг ўрнини эгаллашни режалаштирган.

“B-1 ва B-2 Spirit бомбардимончилари аста-секин фойдаланишдан чиқариб юборилади. B-52 самолётлари сезиларли даражада модернизация қилинади”, дейди АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари штаби бошлиғи ўринбосари Девид Нахом.

Самолётнинг аниқ имкониятлари тўғрисида АҚШ ҳаво кучлари расмийлари сукут сақлашмоқда. Мутахассислар барча самолётлар ядровий бўлиши ёки бўлмаслигини ҳақида аниқ маълумотга эга эмас.

Маълумот учун, B -21 бомбардимончиларининг биринчи парвози 2021 йил ўрталарига режалаштирилган. Бироқ, нашр янги бомбардимончи ҳали тақдим этилмаганлигини таъкидламоқда.

Исломжон Омонжонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 353
Рейтинг: 2.9
t
×