АҚШдаги энг бой аёллардан бири Instagram рекордини янгилади

Бу қизиқ 30842
image

Кайли Женнер Insatgram’да 300 миллион обуначига эга биринчи аёл бўлди. У машҳурликда Ариана Гранде, Селена Гомес ва Дуейн Жонсонни ортда қолдирди. 

Кайлининг юлдузли опаси Ким Кардашьян ҳали 300 миллион рақамни забт этмаган (унинг 278 миллион обуначиси бор). Маълумотларга кўра, Кайли Женнернинг аккаунти Криштиану Роналду (390 миллион обуначи) ва Лионель Мессининг (300 миллион) саҳифалари билан бирга ижтимоий тармоқдаги энг машҳурларидан бири ҳисобланади.

Роналду, Женнер ва Мессидан кейин энг машҳур одамлар Ариана Гранде, Селена Гомес ва Дуейн Жонсон (ҳар бирида 289 миллион обуначи бор) ҳисобланади.

Маълумот учун, 24 ёшли Кайли Женнер актриса, супермодель ва “Keeping Up with the Kardashian” реалити-шоуси иштирокчиси. 2015 йилда Женнер “Kylie Cosmetics” гўзаллик компаниясига асос солган. 

2019 йилда Forbes унинг бойлигини 1 миллиард долларга баҳолади, аммо Женнер бир неча йил давомида бизнес кўламини ошириб юборгани учун уни тез орада миллиардерлар рўйхатидан чиқариб ташлади. Шунга қарамасдан юлдуз АҚШдаги энг бой аёллардан бири бўлиб қолмоқда.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1841
Рейтинг: 3
t
×