Америкалик олим сиёсатчиларнинг вакцина ишлаб чиқилиши ҳақидаги ваъдаларига ишонмасликка чақирди

Саломатлик 3946
image

Яқинда COVID-19 коронавирусига қарши вакцина пайдо бўлиши даргумон. Касалликка қарши аҳолининг ижтимоий изоляция чораларига амал қилишигина яхши натижа беради. Бу ҳақда саратон касаллиги, ОИВ ва инсон геномини тадқиқ этувчи америкалик олим Уильям Хэзелтайн маълум қилди.

“Сиёсатчиларнинг “Мени қайта сайлашлари билан биз вакцинага эга бўламиз“ деган ваъдаларига ишонманг. Балки шундай бўлар, лекин мен шуни айтаманки, вакцина ишлаб чиқиш ҳар қандай ҳолатда ҳам оддий иш эмас“, дейди Уильям Хэзелтайн.

Олим бундан олдинги коронавирус вакциналари ҳақида ҳам айтиб ўтди.

Шу билан бирга, Хэзелтайн, COVID-19 пандемияси билан курашишнинг энг яхши усули бу инфекциянинг тарқалишини кузатиш ва қаттиқ изоляция чораларини қўллашдир, деб ҳисоблайди. Шунингдек, у одамларга қўлларини ювишни, ниқоб кийишни, қўл билан юзга тегиш ва ижтимоий масофани сақлашни қатъий тавсия қилди.

Унинг фикрига кўра, касаллик аниқланганлар бўйича етакчи уч давлат – АҚШ, Россия ва Бразилия одамларни мажбурий изоляция қилиш учун етарли иш қилмадилар. Шу билан бирга, Хэзелтайн Хитой ва Жанубий Кореяда амалга оширилаётган шунга ўхшаш чоралар форматини юқори баҳолади.

Май ойи бошида АҚШ Президенти Дональд Трамп америкалик мутахассислар вакцина ва дорилар ишлаб чиқишда ҳамда коронавирус инфекциясини даволашда катта ютуқларга эришаётганини айтди.

“Менимча, биз ҳатто муддатидан олдин бунга эришамиз“, дейди Трамп ўша кунги баёнотида.

Трампнинг сўзларига кўра, вакцина яратилганда, АҚШ ҳарбийлари уни мамлакат бўйлаб тарқатишда иштирок этадилар.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 140
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×