Андижонда фуқародан $4 000 пора олган МИБчилар ушланди

3-саҳифа 4591
image
-

Ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюросининг Андижон шаҳар бўлими ходимлари суд қарорини бажариш эвазига 4 минг доллар пора олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бюро Матбуот хизмати ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 январь куни фуқаро О.Қ.нинг аризасига асосан Андижон вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вилоят прокуратураси ва Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўйича ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. 

Тадбир давомида бюронинг Андижон шаҳар бўлими ижрочиси Ф.Ф. ўз иш юритувидаги қарздор У.Х. ва бошқаларни мажбурий кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ижро қилиб бериш эвазига Андижон туман бўлими давлат ижрочиси И.Қ. билан бирга Андижон шаҳрининг “Ватан” чойхонаси яқинидаги бекатда фуқаро О.Қ.дан 4000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан 14 январь куни Ф.Ф. ва И.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 212
Рейтинг: 3
t
×