Android 12 Beta чиқмоқда. Унга янги ёруғлик функцияси қўшилди

Технология 4801
image
-

Жорий йилнинг 26 апрель куни Android 12 Developer Preview 3 нинг сўнгги бета-версиясида Extra Dim деб номланган хусусият топилди. Бу ҳақида “Droid-Life” мутахассислари хабар бермоқда.

Extra Dim бунгача мавжуд бўлган “ёрқинликни камайтириш” функцияси ўрнини босади. У сизнинг кўзингизни ҳимоя қилиш учун экраннинг ёрқин рангларини сусайтиради. Бу паст нурли шароитда ёки ҳатто тунда, тўлиқ зулматда смартфон билан ишлайдиганлар учун фойдалидир. Олдинги функция билан солиштирганда, хиралаштириш функцияси сезиларли даражада яхшиланди. Масалан, энди сиз уни доимий равишда ёқишингиз мумкин ва бу телефон ўчиб ёқилгандан кейин ҳам сақланиб қолади.

Одатда бу функцияни Созламалар – Махсус имкониятлар – Extra Dim’га ўтиш орқали топиш мумкин. Шу билан бирга, Android тезкор созламаларининг юқори билдиришнома панелига слайдер жойлаштирилиши мумкин, бу сизга хиралашиш даражасини тезда созлаш имконини беради. Қурилмадан фойдаланиш давомида атрофидаги ёруғлик даражаси доимий равишда ўзгариб турса, бу  фойдаланувчи жуда фойдали.

Extra Dim синов босқичида, аммо унинг Android 12 версиясида қолиши эҳтимоли катта. Эслатиб ўтамиз, iOS шунга ўхшаш функцияси узоқ вақт олдин ишга туширилганди. У экраннинг ёрқинлигини хира қилиш орқали ёрқин рангларнинг қизғинлигини камайтиришга имкон беради.

 

Шохсанам Дониёрова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 87
Рейтинг: 2.9
t
×